Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, кинорежиссёр Хайрулла Жўраев 78 ёшида вафот этди. У 1992−1996 йилларда Давлат кинокомпаниясининг раиси, президентнинг давлат маслаҳатчиси ва маданият ишлари вазири лавозимларида фаолият юритган.
Америкалик машҳур актёр Мэттью Перри 54 ёшида вафот этди. У «Дўстлар» сериали, шунингдек, «Уч кишилик танго», «Тўққиз ярд» ва бошқа кўплаб фильмлардаги роли билан танилган.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати тизимида қарийб 30 йил экскаватор машинисти сифатида ишлаган Ўзбекистон Қаҳрамони Жонсаид Турдиев 69 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон ССР Қурилиш вазирлиги, Наманган ва Самарқанд вилоятларини бошқарган Назир Ражабов 84 ёшида вафот этди.
«Даракчи плюс» газетаси журналисти Сурия Магдеева касалликдан сўнг 43 ёшида вафот этди.
Гарри Поттер ҳақидаги фильмларда Альбус Дамблдор ролини ижро этган актёр Майкл Гамбон 82 ёшида пневмониядан кўз юмди.
Адабиётшунос олим ва академик Наим Каримовнинг вафоти жамоатчиликни чуқур қайғуга солди. Фаоллар ижтимоий тармоқларда олимнинг ҳаёти, ижод йўли ва фаолияти билан боғлиқ илиқ хотираларни эсга олди. «Газета.uz» уларнинг бир қисмини бир материалга жамлади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, адабиётшунос олим ва академик Наим Каримов 90 ёшида вафот этди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов 77 ёшида вафот этди. «Оламни асранг», «Раъно», «Сой кўрдим», «Ажаб сирлар» сингари юзлаб қўшиқлар ижрочиси бўлган санъаткор 1987 йилда «Ўзбекистон халқ артисти» унвони, 2020 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
Таниқли фотожурналист Юрий Корсунцев оғир хасталикдан сўнг оламдан ўтди. У кўплаб нашрлар, жумладан, бир неча йил давомида «Газета.uz» ва Afisha.uz билан ҳамкорлик қилган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди.
Блогер Asad Algo (Асадбек Арзикулов) ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Маълум бўлишича, ўлимидан 3 кун олдин у таниши билан жанжаллашиб қолган, оқибатда блогер оғир жароҳат олган, аммо тиббий муассасага мурожаат қилмаган.
Instagram`да миллиондан ортиқ обуначига эга бўлган блогер Asad Algo жарроҳлик амалиётидан сўнг 20 ёшида вафот этди. Унинг кўча безорилари ҳужумига учрагани айтилмоқда. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда, дея хабар берди Бош прокуратура.
Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримов 83 ёшида вафот этди. У умрининг сўнгига қадар Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолият юритди. Актёр «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» телекўрсатуви, кўплаб видеофильм, телепостановка, теле ва радиоспектаклларда роллар ижро этган.
Таниқли журналист ва ёзувчи Мавлон Шукурзода 69 ёшида вафот этди. У 20 дан ортиқ китоб, жумладан, «Америкалик ўзбеклар», «Пахтакор-79» ва бошқаларни ёзган. Юзлаб мақолалари чоп этилган.
Тарих фанлари доктори, фахрий журналист Қудрат Ирназаров 73 ёшида вафот этди. Профессор 2008 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.
«Ёшлар» телеканали бошловчиси Нозима Маҳмудова 31 ёшида вафот этди. Бунга журналистда ўтказилган юрак операцияси сабаб бўлгани айтилди.
Ўзбек рақс санъатида ўз мактабини яратган Қизлархон Дўстмуҳаммедова 77 ёшида вафот этди. У «Ўзбекистон халқ артисти» бўлиб, «Эл-юрт ҳурмати» орденига ҳам лойиқ кўрилган.
Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева 81 ёшида вафот этди. Шоира узоқ йиллар «Саодат» журналида бўлим мудири ва бош муҳаррир лавозимларида фаолият юритган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг